“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти шуни маълум қиладики, республикамиз бўйлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) жорий этилаётгани муносабати билан дебитор қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилади. Электр энергиясидаги узилишларни олдини олиш мақсадида мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!
“Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлаирини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларини ҳамкорликка чақиради. Коммунал тармоқлардаги барча рақамларни (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик сув ва оқова сув тизими таъминотлари) жисмоний шахснинг идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғлаш, бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида ноёб рақамдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш тадбирлари режалаштирилган. Шу муносабат билан “Электрҳисоб” дастурий комплексидаги истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб рақамига умумий маълумотларини (уяли телефон рақами, паспорт маълумотлари. Ф.И.Ш, яшаш манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг идентификация рақами (ЖШШИР), кадастр рақами) бириктириш мақсадида барча турдаги истеъмолчилардан, мазкур маълумотларини жойлардаги электр таъминоти корхоналарига жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар тақдим этилиши сўралади. Шу ўринда шахсий маълумотларни тақдим этиб боришингиз, энерготизимнинг барқарор ва самарали ишлашига катта кўмак бўлиб хизмат қилади.
ELEKTR ENERGIYA ISTE'MOLCHILARI DIQQATIGA! «O'zbekenergo» AK 2018 yil 16 noyabrdan boshlab elektr energiyasining tariflari oshganligini ma'lum qiladi.
ELEKTR ENERGIYA ISTE'MOLCHILARI DIQQATIGA! «O'zbekenergo» AK 2018 yil 16 noyabrdan boshlab elektr energiyasining tariflari oshganligini ma'lum qiladi.
Эълон
Эълон
ЭЪЛОН!!! Ҳурматли электр энергия истеъмолчилари! Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси истеъмолчиларидан келиб тушаётган электрон мурожаатларни тезкор хал этиш ҳамда уларга енгиллик яратиш мақсадида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан телеграмм интернет иловаси орқали “Халқ билан мулоқот” Каналини ишга туширганлиги ҳақида маълум қиламиз. Эндиликда сиз электр энергияси билан боғлиқ барча муаммо, камчилик ва таклифларингизни ушбу манзил орқали етказишингиз мумкин бўлади. Сизнинг мурожаатингиз тез фурсатларда ўз ечимини топади. Бунинг учун, Сиз мобил телефонинингиздан телеграмм мессенжерига кириб “uzbekenergo_muloqot” каналига аъзо бўлишингиз керак бўлади. www. uzbekenergo.uz веб-сайти орқали ҳам батафсил барча маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.