Основное меню

ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ!!!

ВНИМАНИЕ ОБЪЯВЛЕНИЕ!!!

2022 йил 14 июндаги “TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI" aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида “Toshkent HETK” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш масаласи тасдиқланган. Шу билан бирга, Жамиятни қайта ташкил этиш масаласи юзасидан акциядорлар томонидан берилган талабномалар асосида Жамият томонидан уларга тегишли акцияларни белгиланган тартибда қайтариб сотиб олиш чоралари кўрилиши белгиланган ва Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Toshkent HETK” АЖнинг 1 дона имтиёзли акциясининг қиймати 166,67 сўм миқдорида тасдиқланган. Барча жамият акциядорлари ушбу қарор ижроси юзасидан маълумот олиш учун жамият Корпоратив муносабатлар бўлимига мурожаат этишлари сўралади. Тел. (78) 150-34-40 Жамият Корпоратив муносабатлар бўлими

TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” AJ DAGI BО‘SH ISH О‘RINLARIGA TAKLIF ETADI: Ichki audit xizmati boshlig‘i va auditor Nomzodlarga quyidagi umumiy talablar: - Moliya va iqtisod yо‘nalishi sohasida oliy ma’lumotli ega bо‘lishi; -Auditorlik sohasida eng kamida 3 yillik tajribaga ega bо‘lishi lozim; -Buxgalteriyaga oid xujjatlar bilan ishlay olishi va elektr va elektr energiyasini yetkazib berish va iste’mol qilish sohasidagi birlamchi xujjatlardan xabardor bо‘lishi; -Elektrhisob va 1S dasturlaridan foydalanish bо‘yicha bilim va kо‘nikmalarga ega bо‘lishi; -Rus tilida ish yuritish salohiyatiga ega bо‘lishi lozim. Kerakli xujjatlar mehnat daftarchasi, pasport nusxasi, diplom nusxasi va ilovasi, ma’lumotnoma (telefon raqami bо‘lishi shart). Nomzodlar tomonidan xujjatlar “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJning info@toshet.uz elektron pochtasiga yuborilsin. Тел: 78 150-27-94

Уважаемый акционер АО «Ташкент ХЭТК»!

Уважаемый акционер АО «Ташкент ХЭТК»!

“Toshkent HETK” АЖ ушбу билан 2022 йил 12 октябр куни Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 8-уй манзилида “Hududiy elektr tarmoqlari” АJнинг маъмурий биносида соат 11:00 да “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, шу жумладан “Toshkent HETK” АЖ акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади. Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача амалга оширилади. Акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши соат 11-00 да бошланади. “Hududiy elektr tarmoqlari” АJ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилиши кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган: 1. “Hududiy elektr tarmoqlari” АJ ҳамда ушбу Жамиятга қўшиб олинаётган 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари акциядорларининг қўшма умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида. 2. “Hududiy elektr tarmoqlari” АJга 12 та ҳудудий электр тармоқлари корхоналари қўшиб олинаётганлиги муносабати билан “Hududiy elektr tarmoqlari” АJнинг уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ва уставни янги тахрирда тасдиқлаш тўғрисида. Маълумотлар учун телефон 78 150 34 40

“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан табриклаган ҳолда, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (1-4 сентябрь) давомида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади. Маълумот ўрнида: Республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан ажратилади. “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати

АО «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» поздравляет потребителей электрической энергии с наступающим праздником – 31-й годовщиной государственной независимости Республики Узбекистан. По случаю празднования Дня независимости в установленные дополнительные выходные дни (01-04 сентября) во избежание отключения электроэнергии по дебиторской задолженности напоминаем, что произвести оплату за потребленную электрическую энергию можно через все доступные в стране платежные системы (U-Pay, Click, Payme, Paynet) и другие мобильные приложения банков. Справочно: Автоматизированная система учета и контроля электрической энергии (АСКУЭ) автоматически отключает от электроснабжения потребителей, имеющих дебиторскую задолженность. Пресс-служба АО «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонасии»

УВАЖАЕМЫЕ ПОТРЕБИТЕЛИ ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ!

УВАЖАЕМЫЕ ПОТРЕБИТЕЛИ ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ!

❇️Ҳурматли ЗАНГИОТА тумани аҳолиси! Зангиота ТЭТК шуни маълум қиладики, ❇️Бугун 16.08.2022 йил сешанба куни соат 09.00 дан — 18.30 гача вақт оралиғида ЗАНГИОТА тумани электр таъминоти корхонаси томонидан Қуёшли МФЙ, Эркин МФЙ, Янгихаёт МФЙ, Қурилиш МФЙ худудларини электр энергиясини таъминловчи ⚡️35/6 кВ Н/С "Зангиота"дан чиқувчи 6 кВ ф Эркин хаво тармоғида техник таъмирлаш ишлари олиб борилиши ва ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида электр энергияси бўлмаслигини билдиради. ❇️Зангиота ТЭТК олдиндан юзага келадиган ноқулайликлар учун ЗАНГИОТА туманининг юқорида келтирилиб ўтилган маҳаллалар аҳолисидан узур сўрайди. ❇️"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

УВАЖАЕМЫЕ ПОТРЕБИТЕЛИ ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ!

УВАЖАЕМЫЕ ПОТРЕБИТЕЛИ ЭЛЕКТРОЭНЕРГИИ ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ!

❇️Республикамизга кириб келган иссиқ хаво оқими ва ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида электр таъминотида кузатилган носозликларни бартараф этиш мақсадида ходимларимиз туну-кун хизмат вазифаларини бажаришмоқда. ❇️Тошкент вилоятида ҳам жазирама иссиқ об-ҳаво шароити кузатилмоқда. Натижада, вилоятимизнинг айрим худуддларида истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талаби ошиши натижасида, электр тармоқлари тизимида ҳам носозликлар келиб чиқиши кузатилмоқда.Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли электр таъминотида юзага келган ноқулайликларни ва вақтинчалик узилишларни бартараф этиш ишлари, электр таъминоти корхоналари тезкор чиқиш бригадалари, ҳамда алоқадор барча хизматлари томонидан кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. ❇️Тезкор бригадаларимиз томонидан нуқсонларни бартараф этиш чоралари давом эттирилмоқда. ❇️Ҳурматли истеъмолчилар электр энергиясидан имкон даражасида тежамкорлик билан фойдаланинг! ❇️“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати

ВНИМАНИЕ! ОБЪЯВЛЕНИЕ!

ВНИМАНИЕ! ОБЪЯВЛЕНИЕ!

«Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича Акциядорлар йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 29 июн куни ўтказилишини маълум қиламиз. Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Яшил водий 42-44. соат 11-00дан бошлаб. Электрон манзил: www.toshet.uz Акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 23 июн 2022 йил. Акциядорларни рўйхатга олиш: 10:00дан 11:00гача. Йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар ўзлари билан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, акциядорнинг вакили эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ишончнома билан келишлари шарт. Маълумот учун телефон: 78 150-34-35, факс 78 150-34-40 1. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган Бизнес-режанинг асосий кўрсаткичлари бажарилиши бўйича ижро органи раҳбарининг ҳисоботини кўриб чиқиш. 2. Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглаш. 3. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича бухгалтерия балансини, фойда ва зарар ҳисобларини тасдиқлаш. 4. Жамиятнинг 2021 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимланишини тасдиқлаш. 5. Жамиятнинг 2021 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича ташқи аудиторлик ташкилотининг хулосаси ҳамда жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича хулосасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш. 6. Жамият Кузатув кенгашининг 2021 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш. 7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. 8. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш. 9. Жамият ижро органи раҳбарини сайлаш ёки уни ишга ёллаш бўйича шартномани 1 йилга узайтириш. “Тошкент ҲЭТК” АЖ маъмурияти.

❇️SAYYOR QABULLAR BO‘STONLIQ TUMANIIDA DAVOM ETMOQDA. ❇️Ma’lumki, О‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Adminstratsiyasi, respublika vazirlik, idora va muassasalarning rahbarlari, mas’ul xodimlari tomonidan Toshkent viloyati shahar va tumanlarida yashovchi fuqarolar bilan bevosita uchrashish, ularning muammolarini joyida hal etish, murojaatlarini о‘rganish bо‘yicha ommaviy sayyor qabullar davom etmoqda. Bugun Toshkent viloyati Bo‘stonliq tumanida о‘tkazilgan sayyor qabulda shu jumladan, mahalliy fuqarolarning elektr energiyasi bilan bog‘liq muammolari kо‘rib chiqilib, "Тoshkent HETK" AJ mutasaddilari tomonidan ularni ijobiy hal etish bо‘yicha tegishli kо‘rsatmalar berildi. “Toshkent HETK" AJ matbuot xizmati

Уважаемый акционер АО "Toshkent HETK"!

Уважаемый акционер АО "Toshkent HETK"!

“Toshkent HETK” АЖ ушбу билан 2022 йил 14 июн куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси”ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Toshkent HETK” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади. Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 9:00 дан 10:00 гача “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади. Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 10-00 да бошланади. Жамият Кузатув кенгаши томонидан: - Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 18 май этиб белгиланган. - Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 8 июн этиб белгиланган. “Toshkent HETK” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби: 1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида. 2. “Toshkent HETK” АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида. 3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида. 4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. 5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Toshkent HETK” АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан Тошкент вилояти,Ўртачирчиқ тумани, Қумовул МФЙ,Яшил водий 42-44 уй манзилида “Toshkent HETK” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки ““Toshkent HETK” АЖнинг www.toshet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки (78) 150-34-40 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Шу билан бирга, “Toshkent HETK” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 166,67 сўмдан “Toshkent HETK” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз. Бунда, агарда Сиз “Toshkent HETK” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда, ушбу йиғилиш ўтказилгандан сўнг 30 кун ичида Сиз “Toshkent HETK” АЖ Бош директори номига ўзингизга тегишли бўлган акцияларни қайтариб сотиш бўйича талабнома беришингиз мумкин.