Asosiy menu

Jamiyat yangiliklari

“Toshkent HETK” АЖнинг ҳурматли акциядори!

“Toshkent HETK” АЖнинг ҳурматли акциядори!

“Toshkent HETK” АЖ ушбу билан 2022 йил 14 июн куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси”ДК томонидан ташкил этилган “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида дистанцион тарзда овоз бериш йўли билан “Toshkent HETK” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади. Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 9:00 дан 10:00 гача “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади. Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат 10-00 да бошланади. Жамият Кузатув кенгаши томонидан: - Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2022 йил 18 май этиб белгиланган. - Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 8 июн этиб белгиланган. “Toshkent HETK” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартиби: 1. Акциядорлар умумий йиғилишидаги саноқ комиссияси таркиби ва аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида. 2. “Toshkent HETK” АЖ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида. 3. Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида. 4. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида. 5. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Toshkent HETK” АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электронное голосование - eVOTE” сервис тизими орқали дистанцион тарзда овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва хужжатлар билан Тошкент вилояти,Ўртачирчиқ тумани, Қумовул МФЙ,Яшил водий 42-44 уй манзилида “Toshkent HETK” АЖ биносида хафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари хар куни соат 9:00 дан 17:00 гача, ёки ““Toshkent HETK” АЖнинг www.toshet.uz веб-сайтида танишишингиз мумкин ёки (78) 150-34-40 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Шу билан бирга, “Toshkent HETK” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Сизда ўзингизга тегишли хар бир имтиёзли акцияни 166,67 сўмдан “Toshkent HETK” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз. Бунда, агарда Сиз “Toshkent HETK” АЖни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга қўшиб олиш йўли билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда, ушбу йиғилиш ўтказилгандан сўнг 30 кун ичида Сиз “Toshkent HETK” АЖ Бош директори номига ўзингизга тегишли бўлган акцияларни қайтариб сотиш бўйича талабнома беришингиз мумкин.

Э Ъ Л О Н

Э Ъ Л О Н

“Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти Бош директори лавозимига ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек юқори малакали чет эллик менеджерлар таклиф этилади. Вазифалари:Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият уставига мувофиқ жамият фаолиятининг барча йўналишлари бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш. Номзодга талаблар: -Олий маълумот (иқтисодчи ёки энергетик); -Ташкилотчилик қобилияти -Ўзбекистон Республикасининг мамлакат энерготизимини тартибга солишга доир қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгиловчи бошқа меъёрий ҳужжатларни билиш; -Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан ҳимоя ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги қоида ва меъёрларини билиш; -Корхоналар биринчи раҳбарлари билан мулоқот қилиш тажрибасига эга бўлиш; -Ўзбек ва рус тилида бемалол сўзлашиш; -Хизмат сафарларига бориш имконияти; -Корпоратив бошқарув қонунчилиги, усул ва тамойилларини билиш; -Энерготизимда камида 5 йил иш стажи; -Ишлаб чиқариш соҳасида раҳбарлик лавозимларида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиши. Ариза бериш тартиби ва муддати: Аризалар жамиятнинг электрон почта манзилига info@toshet.uz ёки жамият манзилига Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Яшил водий кўчаси, 42-44 уй. Индекс: 100084. Ҳужжатлар 2022 йил 10 майдан 2022 йил 10 июн кунигача қабул қилинади. Телефон: 78 150-27-94 (Ходимлар билан ишлаш бўлими).

❇️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ОҚҚЎРҒОН ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛМОҚДА. ❇️Бугун Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Моно маркази" да вилоят аҳолиси мурожаатларини қабул қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худайберганов бошчилигидаги вазирликлар маъсуллари ишчи гуруҳлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтмоқда. Мазкур сайёр қабулда фуқароларнинг электр энергияси билан боғлиқ масалаларини ижобий ҳал этилишида "Ҳудудий Электр Тармоқлари" АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Ж.О.Обиджонов фуқаролар мурожаатларини қабул қилмоқда. ❇️Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, туман масъуллари ҳам иштирок этишмоқда. ❇️Мазкур бевосита мулоқотда аҳоли вакиллари ўзларини ўйлантириб, ечимини кутиб келаётган муаммо ва масалалари бўйича мурожаат қилиш имконига эга бўлмоқдалар. ❇️"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

❇️САЙЁР ҚАБУЛДА АҲОЛИ ТОМОНИДАН ҚИЛИНГАН МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА. ❇️ "Тошкент ҲЭТК" АЖ маъсулларининг аҳоли билан навбатдаги юзма-юз мулоқоти бугун Бўка тумани Бўстон МФЙ сида ташкил этилди. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, туман масъуллари ҳам иштирок этишмоқда. ❇️Мазкур бевосита мулоқотда аҳоли вакиллари ўзларини ўйлантириб, ечимини кутиб келаётган муаммо ва масалалари бўйича мурожаат қилиш имконига эга бўлмоқдалар. ❇️"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

САЙЁР ҚАБУЛДА АҲОЛИ ТОМОНИДАН ҚИЛИНГАН МУРОЖААТЛАР ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА. ????Тошкент ҲЭТК" АЖ маъсулларининг аҳоли билан навбатдаги юзма-юз мулоқоти бугун Ўрта Чирчиқ тумани Қумовул МФЙ сида ташкил этилди. Сайёр қабулда сектор раҳбарлари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, туман масъуллари ҳам иштирок этишди. ????Мазкур бевосита мулоқотда аҳоли вакиллари ўзларини ўйлантириб, ечимини кутиб келаётган муаммо ва масалалари бўйича мурожаат қилиш имконига эга бўлдилар. ❇️"Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН !

ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН !

TOSHKENT HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI” AJ DAGI BО‘SH ISH О‘RINLARIGA TAKLIF ETADI: Ichki audit xizmati boshlig‘i va auditor Nomzodlarga quyidagi umumiy talablar: - Moliya va iqtisod yо‘nalishi sohasida oliy ma’lumotli ega bо‘lishi; -Auditorlik sohasida eng kamida 3 yillik tajribaga ega bо‘lishi lozim; -Buxgalteriyaga oid xujjatlar bilan ishlay olishi va elektr va elektr energiyasini yetkazib berish va iste’mol qilish sohasidagi birlamchi xujjatlardan xabardor bо‘lishi; -Elektrhisob va 1S dasturlaridan foydalanish bо‘yicha bilim va kо‘nikmalarga ega bо‘lishi; -Rus tilida ish yuritish salohiyatiga ega bо‘lishi lozim. Kerakli xujjatlar mehnat daftarchasi, pasport nusxasi, diplom nusxasi va ilovasi, ma’lumotnoma (telefon raqami bо‘lishi shart). Nomzodlar tomonidan xujjatlar “Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJning info@toshet.uz elektron pochtasiga 2022 yil 10 iyunga qadar yuborilsin. Тел: 78 150-27-94

"ТОШКЕНТ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

"ТОШКЕНТ ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ КОРХОНАСИ” АЖ ОГОҲЛАНТИРАДИ!

-Кейинги пайтларда республикамизнинг турли ҳудудларида аҳоли хонадонларига кириб, «Биз электр тармоқлари корхонасиданмиз, хонадонингиздаги электр жиҳозларини текширгани келдик», дея алдов йўли билан электр ҳисоблагич ва бошқа электр жиҳозларини номига кўрикдан ўтказиб, ушбу хизматлари учун истеъмолчилардан мажбурий тўлов ундириб юрган шахслар мавжудлиги юзасидан кўплаб маълумотлар келиб тушмоқда. -Шунингдек, айрим нопок шахслар томонидан электр таъминоти корхонаси биноси атрофида истеъмолчилардан электр энергиясидан қарздорликни камайтириб бериш каби ёлғон ваъдалар эвазига фирибгарлик йўли билан пул ундириш каби нохуш ҳолатлар ҳам аниқланмоқда. “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати

ЭСЛАТМА! БАЙРАМ КУНЛАРИ ҚАРЗДОРЛИК САБАБ ЭЛEКТР УЗИЛИШЛИНИ ОЛДИНИ ОЛИНГ! «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари» АЖ барча электр энергияси истеъмолчиларини яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан табриклаган ҳолда, байрам муносабати билан эълон қилинган қўшимча дам олиш кунлари (19-23 март) қарздорлик туфайли хонадонгизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (У-Пай, Клик, Пайме, Пайнет) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтади. Эслатма: Республикамизда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)нинг жорий этилиши муносабати билан қарздорлар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти шуни маълум қиладики, республикамиз бўйлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) жорий этилаётгани муносабати билан дебитор қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилади. Электр энергиясидаги узилишларни олдини олиш мақсадида мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни амалга оширишлари мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз. "Тошкент ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

“Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлаирини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларини ҳамкорликка чақиради. Коммунал тармоқлардаги барча рақамларни (газ, электр, иссиқ сув, ичимлик сув ва оқова сув тизими таъминотлари) жисмоний шахснинг идентификация рақамига ва юридик шахсларнинг солиқ тўловчининг идентификация рақамига боғлаш, бу орқали ҳар бир шахсга “ягона мижоз” тамойили асосида ноёб рақамдан фойдаланган ҳолда хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш тадбирлари режалаштирилган. Шу муносабат билан “Электрҳисоб” дастурий комплексидаги истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб рақамига умумий маълумотларини (уяли телефон рақами, паспорт маълумотлари. Ф.И.Ш, яшаш манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), жисмоний шахснинг идентификация рақами (ЖШШИР), кадастр рақами) бириктириш мақсадида барча турдаги истеъмолчилардан, мазкур маълумотларини жойлардаги электр таъминоти корхоналарига жорий йилнинг 1 октябрь санасига қадар тақдим этилиши сўралади. Шу ўринда шахсий маълумотларни тақдим этиб боришингиз, энерготизимнинг барқарор ва самарали ишлашига катта кўмак бўлиб хизмат қилади.