Asosiy menu

Jamiyat rahbariyati

Direktor:

Batirova Nilufar Nyutonovna 
Tug`ilgan yili:18.04.1977
Elektron manzil: direktor@toshet.uz
Telefon: 150-34-35
Qabul kunlari: Dushanba 8:00 - 12:00

1994-1996 йй. - «Хоразм электр тармоқлари» касаба уюшмасида кутубхоначи

1996-2006 йй. - «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси  «Хоразм электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти электр энергияни тақсимлаш бўлимида техник, бухгалтер

2006-2006 йй. - «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси «Махсусэлектртармоққурилиш» очиқ акциядорлик жамиятида меҳнат ва иш ҳақи бўлими муҳандиси

2006-2008 йй. - «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси «Энергоалоқа» филиали юқори частотали алоқа хизмати 1-тоифали муҳандис

2009-2013 йй. - «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси иқтисодиёт ва прогнозлаштириш бошқармасида етакчи иқтисодчи, бош иқтисодчи

2013-2015 йй. - «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси Умумий бўлим бошлиғи,жамоатчилик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси

2015-2018 йй. - «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти Умумий бўлим бошлиғи, жамоатчилик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси

2018-2019 йй. -«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими бошлиғи, жамоатчилик асосида касаба уюшма қўмитаси раиси

2019-2020 йй. -«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи

2020 й.-ҳ.в.   -   «Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ Бош директори


 

«Тошкент электр тармоқлари» ОАЖ Уставига мувофиқ умумий рахбарликни олиб боради. Ўз ўринбосарлари, бўлим, хизмат, Т(Ш)ЭТК рахбарларининг фаолиятини вилоят энерготизимини ривожлантириш, иқтисодий ислохотларни ўтказиш, мехнат, технологик, молия ва ижро интизомини мустахкамлашга, корхонани ижтимоий ривожлантириш, жамоа шартномасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва бажарилишини таъминлашга боғлик ишларга йўналтиради.

Бўлим, хизмат, ТЭТК ва ШЭТКларнинг штат жадвалларини тасдиқлайди. Кадрларни танлаш, жой-жойига кўйиш, тарбиялаш ишларини олиб боради.

Қуйидаги бўлим, хизмат фаолиятига рахбарлик қилади:

  • Молия иқтисод бўлими
  • Мухосаба бўлими
  • Ички аудит хизмати
  • Ходимлар бўлими
  • Умумий бўлим
  • Фавкулодда вазиятлар, сафарбарликка тайёргарлик ва махфий иш юритиш булими
  • Юристконсульт




Bosh muhandis:

Begmanov Dinmuhammad Maxsudovich 
Tug`ilgan yili: 30.07.1978
Elektron manzil: muxandis@toshet.uz
Telefon: 150-34-35
Qabul kunlari: Chorshonba 15:00 - 18:00, Juma 15:00 - 18:00

2000-2001 йй. - «Тошкент электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти Реле химояси ва автоматика хизмати электро монтёр

2001-2004 йй. - «Тошкент магистрал электр тармоқлари Реле химояси ва автоматика хизмати электро монтёр

2004-2010 йй. - «Тошкент электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти Реле химояси ва автоматика хизмати электр монтёр, мухандис, 2 - тоифали мухандиси, 1 - тоифали мухандиси

2010-2011 йй. - «Тошкент электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти бош мухандис ўринбосари, Реле химояси ва автоматика хизмати 1 - тоифали мухандиси

2011-2020 йй. - «Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамияти   Реле химояси ва автоматика хизмати бошлиғи

2020 й. - х.в. - «Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамияти   Техник директор(Бош муҳандис) вазифасини вақтинча бажарувчиси

Халқ хўжалик объектлари ва ахолига тўлиқ ва сифатли электр энергия етказиб бериш, электр тармоқларини мустахкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаган холда ТФК, ТХК, ЁХКга мувофиқ эксплуатация қилиш, электр ускуналарни самарадорлигини ошириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш, энергосистемани уз вақтида сифатли таъмирлаш, электр ускуналарни ва тармоқларини куз-қиш даврига тайерлаш, техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш ва уларга оид хужжатларни ишлаб чиқилиши ва ўз вақтида тўғри тасдиқлаш учун жавоб беради.
Ходимлар билан ишлашни ташкил қилади, ходимлар томонидан ишнинг хавфсиз усулларига риоя қилинишини таъминлайди. Мехнат мухофазаси, техника, ёнғин хавфсизлиги, фан ва техника ютуқлари, янги технологияни жорий этиш, тармоқни келажакдаги ривожланиши бўйича техника сиёсати, энергосистема иш режими, автоматика ва реле химояси системали кўрилмаларидан фойдаланиш, табиатни мухофаза қилиш, санитария-эпидемиология, тогконтехназорат ва бошқа назорат органларининг талаблари бажарилиши, ёқилги энергетика ресурсларини иктисод қилиш, технологик процесслардаги йўқотишларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга, истеъмолчиларга пуллик хизмат кўрсатиш ишларига умумий рахбарликни олиб боради. Электр ускуналарни авария ва ишламай қолиш сабабларини тахлил этади, уларни олдини олиш, бартараф этиш ва зудлик билан электр энергия бериш чора-тадбирларини белгилайди.
Янги техника ва технологияни татбиқ этиш, истеъмолчиларнинг электр ускуналарига техник хизмат кўрсатиш, техник шарт бериш, лойиха-смета хужжатларини ўз вақтида тайёрлашни, кўриб чиқишини таъминлайди, уларга оид шартномаларини имзолайди ва бажарилишини назорат қилади.
ТЭТК ва ШЭТКларнинг электр энергияси истеъмол лимитидан ошиб кетмаслик чоралари, туман ва шахар хокимиятлари билан келишилган истеъмол марказидан учириш жадвалларини тузишни ва қулланиши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб, назоратини юритади.
Электр энергияси истеъмолининг кечки максимум даврида юкламани белгиланган топшириқ кўрсаткичларидан ошмаслик мақсадида, Т(Ш)ЭТКлар ва йирик саноат корхоналарига қаратилган тадбирлар ишлаб чиқади ва ижросини назорат қилади.
Иш фаолиятига таалуқли бўлган асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш бўйича хужжатларни кўриб чиқади ва бошқарув кенгашига ўз хулосасини тақдим этади. Бош мухандисга бош мухандис ўринбосарлари буйсунади. Бош мухандис – директорнинг биринчи уринбосари хисобланади ва «Тош ЭТ» ОАЖ фаолиятига оид масалаларни кўриб чиқиш давомида директор ўринбосарларини ҳам жалб этади, шунингдек директор бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бажарилишини таъминлайди.

Қуйидаги бўлим, хизматлар фаолиятига рахбарлик қилади:
  • Ишлаб чиқариш техника хизмати
  • Тезкор диспетчерлик хизмати
  • Технологик ва диспетчерлик бошқаруви алоқа хизмати
  • Электр ускуналарни ўта кучланишдан химоялаш, синаш ва изоляция ишлаб чиқариш хизмати
  • Ута мухим объектларга хизмат кўрсатиш устачилик бўлими
  • Ишлатиш хавфсизлиги ва техника назорати хизмати
  • Ишлаб чиқариш бўйича учириш хизмати
  • Уқув маркази
  • Туман, шахар электр таъминоти корхоналари


Umumiy masalalar bo`yicha direktor o`rinbosari:


Tug`ilgan yili:  
Elektron manzil: umumiy@toshet.uz
Telefon: 150-26-46
Qabul kunlari: Payshanba 10:00 - 12:00

.

«Тош ЭТ» ОАЖнинг ишлаб чиқариш фаолияти ва хужалик ишлари учун зарур бўлган барча моддий ашёлар, техник воситалар билан таъминлаш ва улардан самарали ва рационал фойдаланилишига рахбарлик қилади. Механизмлар ва автомобил транспортларини хавфсиз ва ишончли ишлашини назоратини таъминлайди. Бўлинмаларда саноат санитарияси ва ёнғинга қарши хавфсизлик ишларини ташкил этади «Тош ЭТ» ОАЖ бўлим ва хизматлари, Т(Ш)ЭТКларини керакли механизм, транспорт, эхтиёт қисмлар, асбоб-анжомлар, химоя воситалари, хом-ашё материаллари, ёкилги-мой махсулотлари билан таъминлаш ва уларни саклаш ишларини ташкил этилиши ва назорат қилиниши учун жавоб беради. Олди-сотди, таъминлаш, хизмат кўрсатиш, балансга, ижарага бериш, олиш шартномаларининг бажариш муддатлари, шартлари, нархлари, суммаларини аниқлайди, уларнинг мақбуллиги хақида ички эксперт комиссия хулосаси асосида томонларга таклифлар киритади. Шартномаларни кўриб чиқиш бўйича ички эксперт комиссия хулосалари асосида олди-сотди, таъминлаш, хизмат кўрсатиш, ижарага бериш шартномаларини тузади ва имзолайди. Тузилган хужалик шартномаларининг ижросини таъминлаш назоратини олиб боради. «Тош ЭТ» ОАЖ, ТЭТК ва ШЭТК хужалик фаолияти хисобидан чиқарилган қурилиш, хужалик, идора ашёлари, эхтиет қисмларни хисобдан чиқариш хужжатларини, лимит-забор карталарини, ашёлар олиш учун ишончномаларни, юк хатларини, касса хужжатларини имзолайди.
Ходимларнинг маданий-маиший, мехнат шароитларини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни бажарилишига жавоб беради.
Уй-жой, хужалик бинолари, иншоатлардан тўғри фойдаланиш нархларини ўрганиш, уларга оид шартномаларини имзолаш ва сақлашга рахбарлик қилади.
Қуйидаги бўлим, хизмат фаолиятига рахбарлик қилади:
1. Бош механика бўлими
2. Марказий омбор:
2.1. Комплект таъминоти гурухи
2.2. Қурилиш -таъмирлаш бўлинмаси
2.3. Хужалик хизмати гурухи
2.4. Кичик хизмат гурухи


Moliya masalalari bo`yicha direktor o`rinbosari:

G'ulomov Murod Baxtiyorovich
Tug`ilgan yili: 25.07.1973
Elektron manzil: moliya@toshet.uz
Telefon: 235-04-11
Qabul kunlari: Chorshanba 10:00 - 12:00

1990-1991 йй. – Ўрта Чирчиқ тумани 4 сонли ўрта мактаб  дурадигор шогирд,

1996-1998 йй. - Ўрта Чирчиқ тумани 4 сонли ўрта мактаб  жисмоний тарбия ўқтувчиси

1998-2000 йй. - Ўрта Чирчиқ тумани 1  мактаб ўқтувчи

 2000-2008 йй. - Ўрта Чирчиқ тумани электр тармоқлари назоратчи, бошлиқ ўринбосари, бошлиқ в.в.б.

2008-2013 йй. - Ўрта Чирчиқ тумани электр тармоқлари бошлиқ в.в.б.

2013-2014 йй. - Ўрта Чирчиқ тумани электр тармоқлари бош мухандиси

2014 -2015йй. -  «Тошкент худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Ўрта Чирчиқ туман электр таьминоти корхонаси бошлиғи

2015-2017 йй.- «Тошкент худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Энергия сотиш хизмати бошлиғи

2017 й. - х.в. -  «Тошкент худудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти Инвестицияларни жалб қилиш ва лойихаларни амалга ошириш бўлими етакчи мухандиси, Молия-иқтисод ва энергосотиш масалалари бўйича директор вазифасини вактинча бажарувчи

«Тош ЭТ» ОАЖ бўйича истеъмолчилар билан электр энергия таъминотига оид шартномаларни ва уларнинг электр энергия меъёрий миқдорига тегишли бўлган кўшимча битимларини белгиланган тартибда тузади ва имзолайди, шунингдек тузилган шартномаларнинг бажарилиши, тарифларнинг тўғри қулланилиши устидан назорат ўрнатади.
Истеъмолчиларни чеклаш ва учириш жадвалларини тузилиши ва бажарилишини ташкил қилади. Бу масаладаги истеъмолчилар шикоятларини кўриб чиқади.
Вазирликлар, бошқармалар бўйича электр шартномавий микдори бўйича таклифларни умумлаштириш, ТЭТК ва ШЭТКлар ва истеъмолчиларнинг таклифлари асосида кейинги йилларга истиқбол режа-лойихаларини тузилишини ташкил этади.
Истеъмолчилар билан электр энергияси таъминотига доир масалаларни хал этишда иштирок этади. Янги қурилиб, тикланиб ёки таъмирланиб ишга тушириладиган истеъмолчиларни электр қурилмаларини улаш билан боғлик бўлган хужжатларини расмийлаштирилишини ташкил қилади.
Етказиб берилган электр энергияси учун тўловларни, тўлов муддати ўтганлиги, шартномавий истеъмол миқдорига риоя этилмаганлиги учун белгиланган жарималарни истеъмолчи хисоб рақамига қўйилиши ва ундиришга доир чора-тадбирларни белгилайди, муддати ўтган қарзларни хосил бўлмаслиги ва ундирилишини назорат қилади. Қарздорларни хужалик судларига топшириш учун хужжатларни тайёрлаб беришни, эътирозномалар юборилишини, солик органларига тўлов талабномалари тузилган реестрларини тақдим этилишини назоратини олиб боради.
Электр энергиядан фойдаланиш қоидаларида белгилаб қўйилган талаблар бузилганда электр энергия беришни тўхтатилишини ташкил этади ва уни бажарилиши устидан назорат ўрнатади. Энергетика тизими орқали олинаётган электр энергия миқдорини ойлик далолатномаларини тузишга бошчилик қилади, олинаётган электр энергияни туман (шахар) электр таъминоти корхоналари ўртасида тақсимланишини хал этади, электр энергия бериш методикасини, электр энергияни етказишдаги технологик йўқотишларнинг меъёрий миқдорларини хисоб-китобини қилинишини ва унга риоя этилишини таъминлайди ҳамда бу сохадаги низо ва келишмовчиликларни хал қилинишининг назоратини олиб боради. Вилоят бўйича электр энергия истеъмолига, сотилишига доир хисоботларни умумлаштиришга ва юқори ташкилотларга, прокуратура органларига ўз вақтида топширилишига жавоб беради. Хисоблагичларни тўғри ишлашини таъминлаш, уларни алмаштириш, таъмирлаш, текшириш ишларини ташкил қилади. Хисоблагичларга техник хизмат курсатиш шартномаларини имзолайди ва назоратини ташкил этади, хисоблагичларни ва уларнинг эхтиет кисмларини хисобдан чиқариш хужжатларини тасдиқлайди.
ТЭТК ва ШЭТКларнинг электр энергияси истеъмол лимитидан ошиб кетмаслик чоралари, туман ва шахар хокимиятлари билан келишилган истеъмол марказидан учириш жадвалларини тузишни ва қулланиши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб, назоратини юритади.
Электр энергияси истеъмолининг кечки максимум даврида юкламани белгиланган топшириқ кўрсаткичларидан ошмаслик мақсадида, ТЭТК ва ШЭТКлар ҳамда йирик саноат корхоналарига қаратилган тадбирларни ишлаб чиқади ва ижросини назорат қилади.
Ходимлар масаласида (бўлимлар, ТЭТК ва ШЭТКларда ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, бошқа ишга ўтказиш, уларни рағбатлантириш, интизомий жазо тайинлаш, Ички мехнат тартиб қоидаларини ва лавозим мажбуриятлари талабларини бузганлиги ва хоказолар) «Тош ЭТ» ОАЖ директорига таклифлар киритади.
Ўз иш фаолиятида қуйидаги бўлим ва хизматлар фаолиятига рахбарлик қилади:
1. ТЭТК ва ШЭТКларни энергия сотиш бўлимлари
2. Даъво аризалар ва этирозлар киритиш гурухи
3. «Тош ЭТ» ОАЖ энергия сотиш хизмати
3.1. Энергия сотиш гурухи
3.2. Шартномалар тузиш ва мониторинг гурухи
3.3. Тижорат гурухи
3.4. Электр энергия тақсимлаш, назорат қилиш гурухи (ОРК)
3.5. Хисоблаш асбобларига техник хизмат кўрсатиш гурухи (ТОПУ)
3.6. Ишлаб чиқариш мониторинг гурухи
3.7. АСКУЭ гурухи
3.8. Автоматик бошқарув системалари хизмати

Электр энергияни сотиш ва молия масалалари бўйича директор ўринбосари энергия сотиш хизмати хақидаги Низомда ва Хуқумат Қарорларида белгиланган барча вазифаларни бажарилишига жавоб беради.


Kapital qurilish bo`yicha direktor o`rinbosari:

Fayzullaev Avazxon Abdullaxonovich
Tug`ilgan yili: 12.02.1966
Elektron manzil: kapital@toshet.uz
Telefon: 150-26-43
Qabul kunlari: Juma 10:00 - 12:00

1983-1984 йй. - Тошкент вилояти Тошкент тумани автомобиль таъмирлаш корхонаси чилангари

1984-1986 йй. - Ҳарбий хизматда

1987-1992 йй. - Тошкент вилояти Тошкент тумани автомобиль таъмирлаш корхонаси муҳандиси

1992-2001 йй. - «Тошкент электр тармоқлари» Тошкент тумани электр тармоқлари электр монтёр, устаси, техниги, нозири

2001-2005 йй. - «Тошкент электр тармоқлари» ОАЖ Тошкент тумани электр тармоқлари бошлиғи ўринбосари

2005-2009 йй. - «Тошкент электр тармоқлари» ОАЖ Тошкент тумани электр тармоқлари бошлиғи

2009-2011 йй. - «Тошкент электр тармоқлари» ОАЖ Энергия сотиш хизмати бошлиғи

2011-2017 йй. - «Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамияти Зангиота тумани  электр таъминоти корхонаси бошлиғи

2017-2019 йй - «Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамияти Ижро интизоми ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўлими бошли

2019 й.  -  ҳ.в. - «Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамияти Қурил бўйича директор лавозимини вақтинча бажарувчи. Қурилиш бўйича директори.
«Тош ЭТ» ОАЖнинг тармоқ объектларини лойихалаш ва капитал қурилиш ишларини бажарилишини таъминлайди. Капитал қурилишлар, якка тартибда қурилган уй-жой худудларини электрлаштириш бўйича жорий ва келажак режалар тузишга рахбарлик қилади. Капитал қурилишлар учун ускуна ва жихозлашга талабномалар, ҳамда манзил дастури тузишга бошчилик қилади. Ускуна ва жихоз етказиб берувчи пудратчи ва лойихалаш ташкилотлари билан шартномаларни кечиктирмасдан тузиш чораларини кўради. Шартнома мажбуриятларининг бажарилиши устидан назорат ўрнатади. Капитал қурилишларга, якка тартибда қурилган уй-жой худудларини электрлаштиришга олинаётган, ҳамда реконструкция бўлаётган объектлардан чиққан материал ва ускуналарни ишлатишга яроқлилигини аниқлаш, нархлатиш ишларини ташкил этади ва уларга оид барча хужжатларни кўриб чиқади ва тасдиқлаш учун бош мухандисга тақдим этади. Объектларни лойиха, смета хужжатларининг мавжудлигига жавоб беради.
Қурилиш нормаларига, қоидаларига, стандартларига ТФК, ТХК, ЁХК ва ишлаб чиқариш санитарияси нормаларига мувофиклигини текшириш мақсадида янги объектларнинг қурилиш, ишлаб турган объектларининг реконструкция ва кенгайтириш лойихаларини кўриб чиқилишини ташкил қилади.
Объектларнинг эксплуатацияга амалда бўлган норма ва қоидаларига тўлик мувофиқ равишда қабул қилинишини (топширилишини) таъминлайди ва лойихага тўғри келмаса, мехнат хавфсизлиги ва санитария-гигиена шароитларини пасайтирувчи камчиликлари бўлса уларни фойдаланишга қабул қилишга йўл қўймайди ва қабул қилиш комиссиясига ўз хулосаларини тақдим этади.
Капитал қурилишдаги ахволни тубдан яхшилаш, қурилиш сифатини ошириш ва муддатларини камайтириш, ажратилган капитал маблагларини қурилиш-монтаж ишларига монандлигини таъминлаш, қурилаётган объектларни ўз вақтида молиялаштириш хисобларини очиш ва объектларни ўз вақтида фойдаланишга топшириш ишларига жавобгар хисобланади.
Капитал қурилиш бўйича директор ўринбосари Капитал курилишга доир барча Хукумат қарорлари ижросини бажарилишига жавоб беради.
Капитал қурилиш гурухи ишларига рахбарлик қилади.